Ватан фидойи фарзандларини унутмайди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ургут ва Паяриқ туманларида ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм тарғибот гуруҳи томонидан “Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида ташкил этилган фестиваль “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остидаги юриш марафони билан бошланди. Туманлар сектор раҳбарлари бошчилигида ўтказилган марафонда юзлаб ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар халқ ва армия бирдамлигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳоли ўртасида миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини ошириш кераклигини таъкидлашди.
Фестиваль доирасида фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари, қўл жанги усталарининг жанговар ҳаракатлари намойиш этилди. Ҳарбий оркестр жамоасининг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари фестивалга байрамона кайфият бағишлади.
Шунингдек, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари бошчилигида “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди” шиори остида юрт тинчлиги йўлида фидойилик кўрсатган, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган самарқандлик ҳарбий хизматчиларнинг яқинларидан ҳол сўралди.
Жумладан, масъуллар марҳум лейтенант Сайёр Саъдинов, лейтенант Маъруфжон Раҳмонов, катта сержант Маъруфжон Ражабов, сержант Улуғбек Барноев, кичик сержант Нодир Собиров, кичик сержант Акмал Мирзааҳмедов, кичик сержант Улуғбек Ҳасанов, оддий аскар Лочин Ҳайитовларнинг хонадонида бўлишди.
Ҳарбий хизматчиларнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган пул маблағлари ва округ қўмондонлигининг байрам совғалари топширилди.
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг