«Вагнер» сафида Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

Фото: Sputnik
Россияга ишлаш мақсадида кетиб, у ерда «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари сафида жанг қилган ўзбекистонлик эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Билдирилишича, 26 ёшли фуқаро Ш.Й. 2019 йилда ишлаш мақсадида Россия Федерациясига борган. У Москва шаҳрида ишлаши давомида, гиёҳвандлик воситалари олди-сотдиси билан шуғулланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ўзбекистон фуқароси жиноят ишлари бўйича Россия Федерацияси Калужская вилояти Обнинск шаҳар судининг 2021 йил 30 сентябрдаги қарори билан РФ Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича айбли деб топилиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Судланувчи Ш.Й. жазони ўташ даврида Россия ҳарбийларининг таклифи билан «Вагнер» хусусий ширкатида 2022 йил 22 октябрдан 2023 йил 22 апрелга қадар, 6 ой хизмат қилган. Аниқланишича, у ушбу хизмати эвазига муқаддам суд ҳукмига кўра, тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилинган ва 950 000 Россия рубли миқдорида пул мукофоти ҳамда «За отвагу» номли кўкрак нишони билан тақдирланган.
Жорий йилнинг 30 май куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилган ва Ш.Й. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасининг (Ёлланиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг