Узунлик фермер республикада биринчи пахта режасини бажарди

17:39 29 Август 2024 Жамият
205 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти Узун туманидаги «Зилола Камола Омад» фермер хўжалиги биринчи теримданоқ мамлакатда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарди.

— Ер майдонимизнинг 10 гектар қисмида пахтанинг ҳосилдор навини парваришладик, — дейди хўжалик раҳбари Аҳмад Абдиев. — Биринчи теримнинг ўзида ҳар гектар ердан 40 центнердан ҳосил йиғиштириб олинди. Қабул пунктига режада белгиланган пахта хомашёсини топширдик. Пахта майдонларимизда йиғим-терим ишлари қизғин давом этмоқда.

Бу йил туман деҳқонлари 2 минг 475 гектар ер майдонига чигит эккан бўлиб, ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказгани боис, мўл ҳосил етиштирилди. Айни пайтда майдонларда ғўза тўлиқ пишиб етилди.

Жорий йилда вилоят миришкорлари 72 минг 210 гектар майдонда ғўза парваришлади. Воҳа пахтакорлари бу йил ўрта толали ғўза навлари билан бирга 3 минг 333 гектарда хориж чигитини экиб, синовдан ўтказмоқда. Шунингдек, 12 минг 37 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, серҳосил, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ингичка толали пахта етиштирилди. Пахтакорлар 275 минг тоннага яқин хирмон яратишни мақсад қилишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?