«UzTextile Expo Autumn 2024» кўргазмасидан фоторепортаж

18:23 15 Октябр 2024 Иқтисодиёт
327 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

9-Халқаро «Тўқимачилик ва мода саноати UzTextile Expo Autumn 2024» кўргазмаси ўз экспозициясини 15-17-октябр кунлари «Ўзэкспомарказ» МККнинг 1-ва 2-павильонларида намойиш этади.

Тадбир ташкилотчилари - Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳузуридаги Тўқимачилик маҳсулотларини рекламаси ва маркетинг агентлиги билан ҳамкорликда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон тўқимачилик саноати ўз ривожланишида катта ютуқларга эришди мамлакатда етиштирилаётган деярли барча пахта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қайта ишланмоқда. Саноат корхоналари сони ортиб бормоқда, бунда улар қаторига ҳам кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳам, ишлаб чиқариш занжири бўйлаб маҳсулотларни калава-ипдан тайёр кийимгача етказиб берадиган йирик кластерлар ҳам киради. Экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда, Ўзбекистон етакчи экспортчилар орасида ўз ўрнини эгаллаб келмокда, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари янги бозорларни забт этмоқда.

UzTextile Exро кўргазмасининг асосий вазифаларидан бири маҳаллий тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш, «Made in Uzbekistan» бренди остида маҳсулотларни жаҳон бозорларида экспорт қилиш ва тарғиб қилишга кўмаклашишдир.

Ушбу стратегиянинг муҳим элементи анъанавий «Buyer» дастури бўлиб, у яқин ва узоқ мамлакатлардан бўлажак харидорларга тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари билан ишчи алоқаларини ўрнатиш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Дастур биринчи марта Узбекистонда ушбу кўргазмада 2011-йилда ишга туширилган ва ҳар йили унинг афзалликларидан фақат унинг иштирокчилари фойдаланиши мумкин.

Бу йил кўргазмада 70 дан ортиқ маҳаллий компаниялар иштирок этиб, турли хил маҳсулотлар калава-ип, мато, трикотаж, барча ёшдагилар учун кийим-кечак, пайпоқ буюмлари, ички кийим трикотажи, уй тўқимачилик маҳсулотлари ва кўплаб бошқа маҳсулотларни намойиш этади. Хорижий харидорлар тадбирга алоҳида қизиқиш билдирмоқда: турли мамлакатлардан 200 дан ортиқ компаниялар ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва Ўзбекистоннинг 38 миллион кишилик бозорга эга йирик етказиб берувчи сифатидаги имкониятларини баҳолаш учун етиб келишади.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?