Бирдамлик ва ҳамкорлик: Самарқандда Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари учрашди
Ҳозирги вақтда дунёда кечаётган мураккаб сиёсий ва ҳарбий жараёнлар шароитида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш тинчлик ва барқарор тараққиётнинг асосий гаровига айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шухрат Халмухамедов Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Суҳбатлар чоғида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, тажриба ва амалий билим алмашувини йўлга қўйиш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувнинг асосий мақсади Марказий Осиё минтақасида тинчлик, бирлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди. Самимий руҳда ўтган мулоқотлар давлатлар ўртасидаги ишонч ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда янги қадамлар қўйилишига замин яратди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувларда томонлар мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасида ишончли ва барқарор ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларида келишувларга эришдилар.

Айтиш мумкинки, бундай амалий ташаббуслар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган тинчлик, бирдамлик ғояларининг ҳаётий ифодасидир. Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги бундай дўстона мулоқот ва ҳамжиҳатлик нафақат минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлайди, балки умумий тинчлик, барқарор тараққиёт ва яхши қўшничилик муносабатларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.






Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг