Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудларида молиявий қийин аҳволга тушиб қолган 9 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, ваколатли ташкилотлар ва сахий инсонлар кўмагида пандемия шароитида хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш, моддий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни ватанга қайтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Владивосток шаҳрида фаолият юритиб келаётган «Восток-Бухара» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, ўзбекистонлик А.Азизов ҳамда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудларида турли сабабларга кўра, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган 9 нафар юртдошимиз (3 нафари ёш бола) Владивосток-Бухоро йўналиши бўйича ташкиллаштирилган чартер авиарейси орқали бепул Ўзбекистонга қайтарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг