“Uzbekistan Airways“ талабалар учун чегирма эълон қилди

18:39 05 Декабрь 2023 Жамият
332 0

Архив сурат

“Uzbekistan Airways“дан талабалар учун чегирмалар эълон қилди. Унга кўра, қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари маҳаллий йўналишлар авиачипталарини тарифидан 50 фоиз чегирма билан харид қилишлари мумкин.

“Чегирма 2023 йил 23 декабридан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Авиачиптани 50 фоиз чегирма билан ҳозироқ авиакомпания агентларидан ва Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган “Uzbekistan Airways Sales“ филиалида харид қилишингиз мумкин”, дейилади авиакомпания хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер