UzAuto Motors'нинг Ravon автомобилларининг Россиядаги нархларига доир расмий хабарномаси
Шу кунларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида Россиядаги автомобиль сотадиган автосалонлардан бирида Ravon русумидаги автомобиллар учун нархларнинг ҳаддан ортиқ даражада арзонлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. Бундан ташқари, кўплаб расмий вакиллар ҳам UzAuto Motors экспорт нархлари бўйича рақамлар таҳлилини ушбу кўрсатилган нархларга асосланиб шакллантирдилар.
Компания ушбу автосалонда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиққандан сўнг, мазкур автосалон компаниянинг расмий дилери ҳисобланмайдиган Россиянинг “Mас Моторс” автосалони эканлигини ҳамда у ўз веб-сайтида машиналарни арзон нархларда таклиф қилаётганини аниқлади.
Бундан ташқари, ушбу автосалон Ravon моделидан ташқари Toyota ва Hyundai автомобилларини ҳам худди шундай арзон нархларда таклиф этмоқда. Бироқ, мижозлар автомобиль сотиб олиш ниятида мурожаат қилганда, автосалон вакиллари сайтда кўрсатилган нарх дастлабки тўлов эканлигини ёки мижозга бошқа қимматроқ машинани таклиф қилишаётганини айтишади.
Ушбу савдо схемаси мазкур автосалон томонидан анчадан буён амалда қўлланилади, уларнинг ушбу фаолияти Россия телеканалида ёритилган ва ушбу автосалон Отзовик ҳамда Aool.ruʼда салбий изоҳларга ҳам эга бўлган.
Шу муносабат билан сиздан компаниянинг фақат расмий манбаларига ишонишингизни сўраймиз:
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг