«Уруш тугади» — АҚШ Афғонистондаги миссияси тугаганини расман маълум қилди
Фото: Reuters
АҚШ Мудофаа вазирлиги АҚШнинг барча ҳарбий хизматчилари Афғонистонни тарк этгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
«Охирги самолёт учди. Уруш тугади», деб ёзмоқда АҚШлик ҳарбий мухбир Навид Жамали Пентагондаги ўз манбасига таяниб.
Бироз вақт ўтгач, бу маълумотни АҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи, денгиз пиёдалари генерали Кеннет Ф. Маккензи ичик ҳам тасдиқлади.
Пентагон, шунингдек, АҚШ қуролли кучлари иштирокидаги Афғонистондаги уруш тугаганини, аммо АҚШ қолган АҚШ фуқароларининг мамлакатга кетишини ташкиллаштиришда давом этишини таъкидлади.
Шу тариқа АҚШ энди Кобул аэропортини назорат қилмаслиги маълум қилди. Ўз навбатида, «Толибон» ҳаракати Кобул аэропорти тўлиқ назорат қилишини эълон қилди.
«Толибон» ҳаракати 15 августда Афғонистонда тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилди 31 августга қадар АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишини талаб қилди.
Ҳатто «Толибон» ҳаракати раҳбарлари Вашингтонга АҚШ қўшинлари Афғонистондан ўз вақтида олиб чиқилмаган тақдирда ҳарбий жавоб беиш билан таҳдид қилди. Агар АҚШ 31 августга қадар мамлакатдан ҳарбий контингентини олиб чиқмаса, жавоб чоралари қаттиқ бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг