Ургутдаги озиқ-овқат дўконида ўсмир йигит калтакланди (+видео)

17:00 18 Апрель 2025 Жамият
371 0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳудудидаги савдо дўконларининг бирида ўсмир бола калтакланганлиги акс этган видеотасвирлар кенг тарқалган эди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, вазият назоратга олинганини маълум қилди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудида жойлашган озиқ-овқат дўконида фуқаро Қ.Ф. оилавий масала туфайли турмуш ўртоғининг вояга етмаган укаси 2008 йилда туғилган Н.С.ни калтаклаб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?