Ургутда янги экотуризм объекти ташкил этилмоқда

14:38 01 Июль 2020 Welcome to uzbekistan
1613 0

Самарқанд вилоятидаги экотуризм объектлари сони яна биттага ортмоқда. Ургут туманидаги Сўфиён маҳалласида «Абдунаби маиший сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан шундай мажмуа комплекси лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди, - деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.

Экотуризм маскани ташкил этиладиган ҳудуд Ургут тоғларининг юқори қисмида жойлашган. Комплекс ҳудудида дам олиш, сузиш, табиатдан баҳраманд бўлиш учун барча шароитлар яратилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 16 миллиард сўмни ташкил қилади. Икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳанинг илк босқичи шу йилнинг учинчи чорагида ишга туширилиши мўлжалланган.

Абдулазиз Йўлдошев,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?