Урганч давлат университети 90 ёшда
Хоразм воҳасининг илмий-маърифий ҳаётида муҳим ўрин тутган, бой тарих ва мустаҳкам анъаналарга эга Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети 90 ёшга тўлди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбир ва университет тарихи музейининг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, юртимизнинг етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари, таниқли олимлар, шунингдек, хорижий давлатлардан ташриф буюрган нуфузли меҳмонлар иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар университетнинг шонли тарихи, мамлакатимиз илм-фани ва таълим тизими ривожидаги ўрни ҳақида тўхталдилар.

Тўқсон йиллик тарих – бу меҳнат, изланиш ва ютуқлар солномаси. Университет илк фаолияти давомида асосан ўқитувчилар тайёрлашга ихтисослашган бўлса, кейинчалик босқичма-босқич ривожланиб, кўп тармоқли олий таълим муассасасига айланди. Ўтган йиллар давомида моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янги ўқув бинолари, илмий лабораториялар ва ахборот-ресурс марказлари барпо этилди. Бугунги кунда замонавий аудиториялар, рақамли технологиялар ва инновацион таълим усуллари таълим жараёнига кенг жорий қилинган. Профессор-ўқитувчилар томонидан фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Университет хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириб, академик алмашинув дастурларини амалга оширмоқда. Урганч давлат университети битирувчилари бугунги кунда мамлакатимизнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қилмоқда. Улар орасида давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, педагоглар, тадбиркорлар ва санъат намояндалари бор.

- Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, университетлар — ҳудудлар тараққиётининг илмий ва интеллектуал марказига айланиши керак, -дейди Урганч давлат университети ректори вазифасини бажарувчи Сардор Хўжаниёзов. – Университетимиз айнан мана шу юксак вазифани шараф билан адо этиб, вилоятимизнинг илмий-интеллектуал салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқда.Университетда олиб борилаётган фундаментал ва амалий тадқиқотлар, халқаро ҳамкорлик лойиҳалари, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ташаббуслари Хоразмнинг барқарор ривожланишига хизмат қилмоқда. Бу эса келажакда вилоятимизни нафақат аграр ёки саноат ҳудуди, балки илм-фан ва инновациялар маркази сифатида танитишга замин яратади.
Одилбек ОДАМБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг