Умумтаълим фанлари бўйича халқаро сертификатлар рўйхати кенгайтирилди
Умумтаълим фанлари бўйича халқаро сертификатлар рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ҳамда халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори имзоланган.
Ушбу қарор беш бобдан иборат бўлиб, 4-бобида қуйидаги янги халқаро сертификатлар киритилган:
- IC3 Digital Literacy Certification (Информатика фани) — 700 ва ундан юқори балл;
- A-Level (кимё фани) — B даража;
- A-Level (биология фани) — B даража.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўқитувчилар учун B2 даражали сертификат мажбурий бўлиши ҳадма айрим TESOL ва TEFL сертификатлари эндиликда имтиёз тақдим этмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг