Умрага бормоқчи бўлган 2 минг 558 киши алданган — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди

Рақобат қўмитаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали «Умра» сафарларига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган туроператорларининг арзон нархда сотиш таклифлари асосида рекламалар қилинаётгани каби ҳолатлар учраб турганини маълум қилди.
Унга кўра, «Умра» зиёратчиларига энг катта миқдордаги зарарни «Panorama Airways» ва «Gulbakhor Airways» фирмалари етказган. Маълумотларга кўра, мазкур фирмалар етказган зарарнинг умумий миқдори 25 миллиард сўмни ташкил қилган. Ушбу фирмаларга алданиб қолган жабрланувчилар сони эса 2 минг 558 нафарни ташкил этган.
Шу каби яна бир фирибгарлик ҳолати, Сурхондарё вилояти «Bilolbek travel» МЧЖ Жарқўрғон тумани ва Бойсун туман филиалларида ҳам қайд этилган.
Сурхондарё вилояти «Bilolbek travel» МЧЖ Жарқўрғон тумани филиали ходими Н.Ж. тегишли рухсатномасиз «Умра« зиёратига юборишни ваъда қилиб, фуқаро М.А.нинг 14 миллион 900 минг сўм миқдоридаги пулини алдов йўли билан олган.
Шунингдек, мазкур МЧЖнинг Бойсун туман филиали мутахассиси А.С. ҳам зиёрат учун фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, 2 минг 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ўтказилиб, фуқароларни алдов йўли билан ишончига кириб, пулларини ўзлаштираётган, ўзларини эса хорижда сарсон бўлишига сабаб бўлаётган сайёҳлик фирмалари ва туроператорларига нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
«Ҳурматли фуқаролар, «Умра» тадбирларни амалга оширишда фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлиш ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик мақсадида хавфсиз, ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматларидан фойдаланишни тавсия этамиз.
Нотўғри, ишончсиз ва шубҳали реклама ахборотлари берилган ҳолатлар кузатилса ёки бундай ахборот туфайли зарар кўрган тақдирингизда Рақобат қўмитасининг ягона ишонч рақами 1159 га мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади қўмита огоҳлантириш хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг