“Умида” (Фудзияма ҳақида туш) фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “Умида” (Фудзияма ҳақида туш) бадиий фильмининг тантанали премьераси бўлиб ўтди.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу фильм Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, “Ўзбекфильм” киноконсерни томонидан суратга олинган.
Премьерада таниқли киноижодкорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва санъат ихлосмандлари иштирок этишди. Тадбир давомида фильм мазмуни, ғояси ва долзарблиги ҳақида чуқур фикрлар билдирилди.
Фильм воқеалари ўз касбига содиқ, инсонларга чин дилдан ёрдам берувчи психолог-шифокор, меҳрибон она ва кучли аёл — Умида ҳаёти орқали жамиятдаги муҳим ижтимоий масалаларга эътибор қаратади.
Бу образ орқали томошабинлар ҳаёт, фидойилик, ва инсоний қадриятлар ҳақида теран ўйга чўмади.
Фильмда Феруза Саидова, Маҳлиё Асқаралиева, Отабек Мусаев, Карим Мирходиев, Фотима Режаметова, Бахриддин Абдуллаев, Убайдулла Омон, Нигора Каримбоева, Раъно Шодиева каби иқтидорли актёрлар иштирок этган. Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр — Зулфиқор Мусоқов.
Фильм томошабинларда чуқур мазмун, юксак актёрлик маҳорати ва кучли драматик тасвирлар орқали катта таассурот қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг