Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонликларни хурсанд қилади - Фабио Каннаваро
Бугун, 5 декабрь куни ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси мундиал гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олади. Тошкент вақти билан соат 22:00 да АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган «The Kennedy Center» мажмуасида 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими старт олади.
Мазкур аҳамиятли тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, МОҚ ва ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мутахассислар ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов АҚШга етиб борган.
Миллий жамоа устози Фабио Каннаваро қуръадан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди:
«Албатта, қуръа олдидан ҳаммамиз бироз ҳаяжондамиз. Бизга қайси жамоалар рақиб бўлишини кутяпмиз. Ҳозирча гуруҳимизга кимлар тушишини айтиш қийин. Умид қиламанки, қуръа натижалари биз учун ҳам, бутун Ўзбекистон мухлислари учун ҳам қулай бўлади», деди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръада 3-саватчадан ўрин олган. Маросим тафсилотларига оид хабарлар ЎФА расмий саҳифаларида тақдим этиб борилади. Тадбирни Futbol TV телеканали жонли эфирда намойиш этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг