Умбара: шоличиликдан 20 миллиард сўм даромад олинади

16:09 16 Октябр 2024 Иқтисодиёт
427 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Пурвиқор тоғлар этагида жойлашган Сўх туманининг энг кичик қишлоқларидан бири — Умбаранинг табиати хушманзара, фусункор. Сўх дарёси бўйидаги бу масканнинг девзира гуручи Фарғона водийсида ўзига хос таъми, мазаси туфайли машҳур. Қишлоқ аҳли ота-боболари томонидан ўзлаштирилган тошлоқ ерларда шоли етиштиради.

Айни кунларда 300 гектар майдонда шолини йиғиб олиш ишлари олиб борилмоқда. Умбараликлар жорий йилда 2 минг 100 тоннадан ортиқ шоли олиш орқали даромад салмоғини 20 миллиард сўмга етказишни мақсад қилишган.

— Қишлоқ аҳли мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ўзгаришлардан бебаҳра эмас, — дейди Каримжон Жўраев. — Ҳудуддаги битта боғча ва мактабда фарзандларимиз баркамол авлод бўлиб улғайиши учун барча шароитлар яратилган. Болалар тожик тили билан бирга ўзбек ва бошқа хорижий тилларни ҳам қунт билан ўрганишмоқда. Яқинда Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан мактабга замонавий мусиқа асбоблари туҳфа этилди.

Айтиш жоиз, Сўх туманининг дарё бўйича жойлашган қишлоқларида девзира гуручи етиштириш борасида ўзига хос ҳаётий тажриба бор. Ҳозирги кунда туманда 1000 дан зиёд оилалар айнан шоличилик билан шуғулланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер