Улуғбек Рашитовнинг илк чиқишидан Ҳасанбой Дўсматовнинг финалигача: Олимпиаданинг 14-кунида бизни нималар кутиб турибди?
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Олимпиаданинг 14-куни, 8 август ва 9 августнинг илк соатларида юртдошларимизни муҳим баҳслар кутиб турибди. Бугун 6 нафар вакилимиз 4 та спорт тури бўйича Париж майдонларига кўтарилади.
«Токио-2020» ғолиби Улуғбек Рашитов таеквондо бўйича Ўзбекистон делегациясининг юришларини бошлаб беради. Улуғбек -68 кг вазн тоифасида қатнашмоқда ва унинг чиқиши соат тахминан 12:21 ларга тўғри келади.
Каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида қатнашаётган қизимиз Нилуфар Зокированинг чиқиши соат 13:30 дан кейинга режалаштирилган.
Соат 14:00 дан бошлаб эркин курашчиларимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) ва Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) лар майдонга чиқишади. Шапиевга грузиялик Владимир Гамкрелидзе рақиблик қилса, Абдуллаев озорбайжонлик Алиаббас Рзазадени синовдан ўтказади.
Кунни боксчиларимиз якунлаб беради. Дастлаб, финал йўлланмаси учун байроқдоримиз Абдулмалик Ҳалаков соат 00:30 да Австралия вакили Чарли Сениор билан куч синашса, 01:34 да «Рио-2016» чемпиони Ҳасанбой Дўсматов мезбонлар вакили Биллал Беннама билан олтин учун рингга кўтарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг