Улуғбек Рашитов «йилнинг энг яхши эркак спортчиси» деб топилди
Фото: WTF
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси 2024 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди. Унга кўра, «йилнинг энг яхши эркак спортчиси» номинациясида икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ғолиб деб топилди.
Тақдирлаш маросими Гонконгда давом этаётган пумсе бўйича Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтди. Улуғбек Рашитов Бутунжаҳон таэквондо федерацияси бош котиби Сео Жеонгкангдан ўз совринини қабул қилиб олган.
Шунингдек, Венгрия вакили Вивиана Мартон «йилнинг энг яхши аёл спортчиси» деб топилган бўлса, озарбайжонлик Имамаддин Ҳалилов «йилнинг энг яхши эркак пара спортчиси», Перу шарафини ҳимоя қилувчи Леонор Ангелика Эспиноза эса «йилнинг энг яхши аёл пара спортчиси» номинациялари ғолиби бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг