“Улар ҳамма нарсага таъсир қилади” — Стив Уиткофф Россия — АҚШ муносабатлари қанчалик муҳимлигига изоҳ берди

Архив фото
Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар Вашингтон учун жуда муҳим. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф “Bloomberg” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Россия Федерацияси билан муносабатлар биз учун жуда муҳим. Улар ҳамма нарсага таъсир қилади: Хитой, Эрон, Яқин Шарқ», — дейди АҚШ президентининг махсус вакили.
Бундан ташқари, у икки давлат ўртасида ядровий арсеналларни қисқартириш бўйича келишув бутун дунё учун манфаатли бўлади, деган фикрни билдирди. “Қўшма Штатлар учун бу ҳарбий бюджетни қуролли тўқнашувдан кўра муҳимроқ нарсаларга қайта тақсимлашни англатади” — дейди Уиткофф.
Бунгача АҚШ етакчисининг махсус вакили Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги суҳбат натижага қаратилгани ва уларнинг учрашуви катта эҳтимол билан бўлиб ўтишини айтганди.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги телефон мулоқоти 18 март куни бўлиб ўтди. Натижада Россия Украинанинг энергетика инфратузилмасига зарба беришдан тийилишга рози бўлди. Бошқа барча масалалар бўйича музокаралар давом этади.
Хусусан, Россия Федерацияси Украинада 30 кунлик ўқ узишни тўхтатиш даврида мажбурий сафарбарликни тўхтатиш ҳақидаги қарорни кутмоқда. Россия Федерация Кенгаши АҚШ бу талабни қўллаб-қувватлаши мумкинлигини, аммо Киев расмийлари буни душманлик билан қабул қилиши мумкинлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг