Украинанинг мағлубиятга учраш хавфи бор. Трампнинг режаси ҳаммасини ҳал қилади (ми?)

Учинчи қонли йилини якунлаётган Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши кескин бурилиш нуқтасига яқин келди. Украина ҳар жиҳатдан кучли йўқотишларга учрамоқда. Бу ҳақида «The Washington Post» хабар берди.
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп президентлик лавозимга киришгач урушни тезда тугатишга ваъда берган эди. Трамп ўзининг баёнотларида Украина учун ёрдамни қисқартиришни, лекин бутунлай чиқиб кетмаслигини маълум қилган. Урушни тугатиш режасининг аниқ тафсилотлари ҳақида гапирмаган.
Тахминларга кўра, фронт чизиғида ўт очишни тўхтатиш, Европа қўшинларини тинчликпарвар сифатида жойлаштириш ва Украина НАТОга аъзо бўлишини 20 йилга музлатиб қўйиш Трампнинг урушни тўхтатиш режасидан жой олиш эҳтимоли юқори. Трампнинг режаси юқоридаги тахминлар каби кўриниш олса бу Украина мағлубиятини кафолатлаш ҳамда Россияни ғалаба билан табриклашга ўхшайди, дейилади хабарда.
Нашрнинг маълум қилишича, Бундай қарорлар Россия учун муваффақиятли бўлиши мумкин, лекин Украина учун ҳалокатли натижаларни келтириб чиқаради. Украина ҳудудидаги йўқотишлар, уйлар, мактаблар ва фабрикаларнинг вайрон бўлиши ҳамда уруш туфайли вафот этган инсонларнинг оила аъзолари бундай келишувга эришиш учун асосий тўсиқ бўлиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Россия 2022 йил февраль ойида бошлаган тўлиқ миқёсли босқинидан буён Украина ҳудудининг деярли 20 фоизини эгаллай олган. Йўқотилган ҳудудларни қайтариб олиш учун Украина қўшинлари ҳам фаол ҳаракат қилишмоқда.
Украинанинг мудофаа ҳаракатлари қурол-яроғларнинг камлиги туфайли секинлашган. Ғарбнинг илғор қурол тизимлари, шу жумладан қирувчи самолётлар, танклар ва узоқ масофага учувчи ракеталар, Украина учун муҳим аҳамиятга эга. Қуролларни етказиб бериши эса жанговар ҳолатлар сабаб доимий кечикмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- «Қамчиқ» довонида фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилган
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети QS рейтингида ТОП–500 таликдан жой олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг