Украина президенти Россияга тинчлик режаси тақдим этилишини маълум қилди

Фото: AP
Украина Швейцариядаги иккинчи конференция давомида Россия томонига “тинчлик формуласи” ҳақидаги ҳужжатни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский айтиб ўтди.
Шу ўринда, сиёсатчи буни Россия билан музокаралар деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина биринчи учрашувга 160 дан ортиқ давлат раҳбарларини таклиф қилмоқчи, улар иштирокида “тинчлик формуласи” режаси ишлаб чиқилади.
Шу билан бирга, Зеленский Россия ушбу ҳужжатни қабул қилишига шубҳа билан қаради.
Президент, шунингдек, Украина учинчи давлатлар унга тинчлик музокаралари форматини юклашини истамаслигини ҳам айтди.
Олдинроқ, НАТО Украина қуролли кучларида ўқ-дорилар захираси тугаётганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг