Украина олов пуркайдиган итларни жангга киритди (+видео)

12:29 25 Сентябр 2024 Дунё
1075 0

Фото: Gagadget.com

Украина Россияга қарши кураш доирасида ҳарбий амалиётларига робот-итларни киритди. Ушбу роботлар ўқ-дориларни этказиб бериш, кузатувни амалга ошириш ва фронтда аскарларни қўллаб-қувватлашга қодир. Яқинда олинган видеода бу робот-итлардан бири дрон томонидан ташлаб кетилгани, сўнгра ўз-ўзидан далада юрганини кўриш мумкин. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, робот итларнинг жангга қўшилиши Украинага ҳаракатланиш қийин ҳудудларда маълумот тўплашнинг янги усулларини таклиф этади. Улар разведка миссияларини яхшилаши ва Украинага қуруқликдаги операцияларда устунлик бериши кутилмоқда. Ушбу робот кучуклар «Medoid» ёки «Honey Badger» деб номланувчи жанговар бўлинманинг бир қисми сифатида кўрилмоқда.

Центябр бошида тарқалган видеода робот итнинг термал камераси орқали ўрмон ҳудудини ўрганаётгани тасвирланган. Киев роботларни илк бор август ойида тақдим этган, украиналик аскарлар уларни дронлар урушда инқилоб қилганди.

Робот итлар Британиянинг «Brit Alliance» номли компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улардан 30 дан ортиғини Украинага тақдим этган. Компания ушбу роботлар разведка миссияларини бажаришнинг хавфсизроқ усулини таклиф қилишига умид қилмоқда. Итлар кичик, тез ва аниқлаш қийин, бу уларни юқори хавфли ҳудудларда фойдаланиш учун идеал вариант сифатида тақдим қилган.

Хитой ва Россия сўнгги йилларда қуролли робот-итларнинг ўз версияларини намойиш қилишганди. «Human Rights Watch» ташкилоти ушбу робот-итлар каби автоном қуроллардан фойдаланиш ортиб бораётганидан хавотир билдирган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тўлиқ автоном қуроллар назорат қилинмаса, бир кун келиб ядро қуроли ёки иқлим ўзгариши каби хавфли бўлиб қолиши мумкин. Бундай технологияни халқаро тартибга солишга чақириқлар тобора ортиб бормоқда.

Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?