Украина Германиядан қандай ёрдам олмоқда?
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Берлинга қилган ташрифи матбуот анжумани билан якунланди. Ташриф давомида ҳарбий ёрдам масаласига оид аниқ маълумотлар берилмади. Фақатгина Германия канцлери Фридрих Мерц Германиянинг Украина ҳудудини “Старлинк” тизими билан қамраб олишга қаратилган дастурни молиялаштиришда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
Айни пайтда мазкур харажатларнинг асосий қисми Польша томонидан қопланган. Польша 90 миллион евро миқдорида маблағ ажратиб, Украинага 24 500 та “Старлинк” терминалини етказиб берган. Эҳтимол, Германия қўшимча терминаллар харид қилади ва уларнинг ойлик фойдаланиш тўловларини ҳам ўз зиммасига олади.
Украинада узоқ масофали қуроллар ишлаб чиқилиши мамлакатга ўз ҳудудидан ташқаридаги нишонларга қарши чекловларсиз зарба бериш имконини яратади. Шу боис, Германия томонидан “Таурус” қанотли ракеталарини етказиб бериш ўрнига, томонлар Германиянинг бевосита иштирокисиз қандайдир муқобил ечим топишга интиляпти. Бу ечим “Таурус” ўрнини босувчи бошқа қуроллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирча бу қанотли ракеталарми ёки дронларми – аниқ маълум эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг