Украина етакчиси икки нафар вазирни ишдан олишни талаб қилди — BILD
Украина президенти Владимир Зеленский энергетика ва адлия вазирларини ишдан бўшатишни талаб қилди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Владимир Зеленский мамлакат энергетика соҳасидаги коррупция можароси фонида адлия вазири Герман Галущенко ва энергетика вазири Светлана Гринчукнинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Украина етакчисининг сўзларига кўра, Галущенко ва Гринчук эндиликда ўз лавозимларини қайта эгаллай олмайди.
«Бу ишонч масаласидир. Агар айбловлар тасдиқланса, улар бунинг жавоб берилишлари керак», — дейди Зеленский.
Маълум бўлишича, кеча, 12 ноябрь куни Герман Галущенко адлия вазири лавозимидан четлаштирилган ва унинг уйида «Энергоатом» компаниясидаги коррупция иши бўйича тинтув ўтказилган.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг дўсти ва «Квартал 95» студияси раҳбари ҳисобланган тадбиркор Тимур Миндич ҳам мазкур коррупция иши бўйича айбланмоқда. Билдирилишича, айни вақтда Тимур Миндич Украинани тарк этишга муваффақ бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг