Украина АҚШ туфайли бошқа иттифоқчиларидан ҳам ёрдамни йўқотиши мумкин
Архив фото
Украина АҚШ ёрдами камайганлиги сабабли айрим европалик иттифоқчиларнинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ўз манбасига таяниб хабар тарқатди.
“Манбанинг таъкидлашича, Украина нафақат санкциялар бўйича муваффақиятсизликлар ва АҚШ ёрдамининг қисқариши, балки бошқа баъзи Европа иттифоқчиларининг қўллаб-қувватлашидан ҳам маҳрум бўлиш хавфи бор”, — дейилади агентлик материалида.
2024 йил учун рекорд даражадаги 43,9 миллиард долларлик бюджет камомадига дуч келган Украина молиявий эҳтиёжларининг муҳим қисмини қоплаш учун халқаро ҳамкорлар ёрдамига таянишда давом этмоқда.
Айни пайтда Ғарбда янги ёрдам пакетларини ажратиш узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг амалга оширилмоқда. Халқаро валюта жамғармасининг Украинадаги миссияси раҳбари Гэвин Грей аввалроқ Киевга халқаро кўмак вақт ўтиши билан сусайишини ва мамлакат расмийлари ўз-ўзини молиялаштириш учун ички ресурсларни ривожлантириши кераклигини таъкидлаган эди. Ўз навбатида, президент Владимир Зеленский Украинанинг ўз қуролларини ишлаб чиқариш учун маблағ йўқлиги ва Ғарб ёрдамининг секин оқимидан шикоят қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг