“Уйга қайтиш” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Уйга қайтиш” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Намойишда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев киноижодкорлар, юртдошларимиз, ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ва Кинематография агентлиги директори Шуҳрат Ризаев мазкур фильмнинг мазмуни ҳамда аҳамияти хусусида батафсил сўз юритди.
Фильм уч қизнинг тақдир тақозоси билан учрашиб қолиши, тасодифан катта маблағни қўлга киритиб, шунинг орқасидан турли саргузаштларни бошдан кечириши ва охир-оқибат инсон қадр – қиммати пул билан ўлчанмаслигини тушуниб етишлари ҳақида ҳикоя қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг