Уй-жой қуришда 40 фоизгача энергия тежамкорлигига эришиш мумкин

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятовнинг айтишича, маҳаллий хом ашё ва материаллар, хусусан, базальтдан тўғри фойдаланиш орқали 40 фоизгача энергия тежамкорликка эришиш мумкин. Яна бир замонавий технология — туннель қолипли тизим қўлланилса, иморатларни тез ва ўта мустаҳкам тикланади. Бу усул бино ва иншоотларнинг бир қаватини атиги кун ичида битказиш имконини берар экан.
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда шу ҳақда сўз юритилди.
Туннель қолипли тизим асосида дунёнинг 45 давлатида 2 мингдан зиёд лойиҳани амалга оширган Туркиянинг “Mesa” компанияси юртимизнинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳам ушбу технология бўйича кўп қаватли уйлар қурмоқда.
Мазкур компания вакили Гуркан Касапнинг фикрича, туннель қолипли тизим қўлланилса, бинолар ўта мустаҳкам бўлади. Металл ва бетон асосли деворлар текис ва сифатли қуйилгани учун пардозлаш маҳсулотлари жуда кам сарфланади. Ташқи қисмига базальт қопланиши эвазига энергия тежалиб, иссиқ-совуқни ўтказмайди.
Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган пудрат ташкилотлари мутахассисларига янги технологиянинг шу каби афзалликлари, қурилишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, иморатларнинг зилзилабардош этиб қуриш бўйича атрофлича маълумот берилди.
— Қурилишда энергия тежамкорлигига эътибор қаратилаётгани бежиз эмас, — дейди Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш. Ҳидоятов. — Ҳозирги пайтда уй-жойлар баҳоси квадрат метридан келиб чиқиб белгиланса, эндиликда энергия тежамкорлиги бўйича нархланади. Энергия тежамкорликнинг ҳам ўз талаблари бўлиб, у бир неча тоифа бўйича ўрганилади. Ҳозирги пайтда бу борада стандартлар ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, уй-жойлар тўртта — A, B, C, D тоифа бўйича баҳоланади. Аудит хулосасига кўра, иморатнинг қайси тоифага мансублиги бўйича сертификат берилади. Янги стандартлар 2020 йилнинг биринчи ярмидан амалиётга жорий қилиниши кутилмоқда.
С. ИБОДУЛЛАЕВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг