Учтепалик ёшлар корейс тилини ҳам ўрганишади
Норин туманининг Учтепа маҳалласида яшовчи Жаҳонгир Тўхтасинов бундан икки йил аввал Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги ДонгСо университетини бизнес менежер йўналиши бўйича тугаллаб келган эди. У ўзи яшаган маҳалла ёшлари қизиқишларидан келиб келиб чиқиб ҳудудда тил ўргатиш марказини ташкил қилди.
- Бугунги кун ёшларининг жаҳон тилларини ўрганишга иштиёқи баланд, -дейди лойиҳа ташаббускори. – Оилавий корхона шаклида ташкил қилган марказимизда 70 нафардан кўпроқ маҳалладошимизга турмуш ўртоғим, инглиз тили мутахассиси Гавҳарой билан биргаликда хорижий тилдан сабоқ беряпмиз. Тингловчиларимизнинг кўпчилиги IELTS сертификатини олишга ҳам улгурди. Эндиликда бу ерда бошқа хорижий тиллар, жумладан, корейсчани ўргатишни ҳам йўлга қўйиш ниятидамиз.
Ж. Тўҳтасинов навбатдаги мақсадини амалга оширишда “Кўмак” лойиҳаси доирасида ажратиладиган 130 миллион сўм миқдоридаги молиявий кўмакдан фойдаланишни кўзда тутган. Унинг ижроси билан марказ учун янги замонавий бино барпо этилиб, тил ўрганувчилар учун мўлжалланган ўринлар сони уч юзтадан оширилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг