«Крокус»даги теракт ижрочилари умрбод озодликдан маҳрум этилди

21:08 12 Март 2026 Дунё
375 0

Россияда 2024 йилнинг март ойида 149 кишининг ҳаётига зомин бўлган «Крокус Сити Холл»даги теракт ижрочилари умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

«2-Ғарбий округ ҳарбий судининг суд коллегияси Москва шаҳар судида бўлиб ўтган сайёр мажлисда Шамсидин Фаридуни, Далержон Мирзоев, Муҳаммадсобир Файзов ва Саидакрами Ражабализодани умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди», — дейилади хабарда.

Жазонинг бир қисмини улар қамоқхонада, қолган қисмини эса алоҳида тартибли колонияда ўташлари белгиланди. Шунингдек, суд уларнинг ҳар бирига 990 минг рубль миқдорида жарима тайинлади.

Бундан ташқари, суд терактга шериклик қилган 15 кишига нисбатан ҳам ҳукм чиқарди. Улар 19 йил-у 11 ойдан бошлаб умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган муддатларга ҳукм қилиндилар.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 22 март куни Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залига қуролланган террорчилар бостириб кириб, ташриф буюрувчилар ва ходимларга қарата ўт очган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер