Учта ҳудудда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдодан олинди
Фото: Прокуратура департаменти
Учта ҳудудда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган И.А. ўзининг «Damas» русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган 2 турдаги жами 4 080 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Нишон тумани бўлими томонидан «Байналминал» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган С.Р. 36 турдаги жами 3 982 қути тамаки ва 3 турдаги 102 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нукус шаҳрида фаолият юритувчи «А.И.» МЧЖга қарашли озиқ-овқат дўкони сотувчиси А.С. тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги жами 2 729 қути тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг