Учқудуқда феруза тошлари ўзлаштирилмоқда

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Учқудуқда хорижлик сармоядор иштирокида феруза тошларини қазиб олиш ва қайта ишлашга қаратилган лойиҳага старт берилди.
Тафсилотларга тўхталишдан олдин феруза тошлари ҳақида қисқача маълумот берсак, ушбу ноёб тош заргарлик саноати ва санъатида жуда қадим замонлардан қадрланади. Айниқса, аёлларнинг турли тақинчоқларига мазкур тош ёрдамида зеб берилиши унинг қийматини бир неча ўн бараварга ошириб, энг яхши совғага айлантирган.
Қадимда ҳукмдорларнинг тожларига ҳам феруза тошлари қадалиб, Европа мамлакатларида салтанатнинг улуғворлик, Шарқда эса бало-қазолардан асровчи тумор сифатида қадрланган.
— Феруза тошлари бугунги кунда ҳам ўз қадрини йўқотмаган, — дея таъкидлайди Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи бош мутахассиси Мирсаидхон Мирсадиллаев. — Тибетликлар уни алоҳида қудратга эга деб эъзозлашса, мусулмон олами поклик, беғуборлик ва оилавий бахт тилсими рамзи, ҳинд табобати эса томоқ ва қалқонсимон касалликлар давосида самарали восита сифатида кўришади.
Шимолий Қизилқумда феруза тошларининг улкан захиралари топилиши ҳамда мамлакатимиз инвестициявий жозибадорлигининг ошиши хорижий сармоядорлар эътиборини тортмоқда. Хусусан, тайванлик инвестор Рей Хунг томонидан «JU SHI XING CHENG» МЧЖ хорижий корхонасига асос солиниб, уни саноат йўли билан ўзлаштиришга киришилди.
Конда экскаваторлар дастлабки рудани ердан узиб олиш тантаналарида тайванлик инвестор ва Учқудуқ тумани ҳокими Учқун Елмуротов иштирок этиб, 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя ҳисобига 2025–2026 йилларда амалга ошириладиган ушбу лойиҳа феруза тошини қазиб олиш, уларни қайта ишлаш орқали янги иш ўринларини яратиши, туман иқтисодиётига катта ҳисса қўшишини таъкидладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг