Учкўприкда тадбиркорларнинг бизнес форуми ўтказилди

15:14 12 Декабрь 2024 Жамият
219 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятининг бир неча шаҳар-туманларида азалдан қирғиз қардошларимиз маҳаллий аҳоли ва бошқа миллат вакиллари билан ўзаро аҳил-иноқликда умргузаронлик қилиб келмоқда.

Кейинги йилларда икки қардош халқ ўртасидаги, айниқса, чегара олди ҳудудларида дўстона муносабатлар яхшиланиб, тадбиркорлик, инвестиция, маданият, санъат каби барча йўналишларда ҳамкорлик кўлами тобора ривожланиб бораётир. Айни жараёнда хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш сингари муҳим масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

— Давлатимиз раҳбарининг жорий йил август ойида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида берилган топшириқлари ижроси доирасида Учкўприк туманида “Ўзбек — қирғиз чегара олди ҳудудлари бизнес форуми” ўтказилди, — дейди Фарғона вилояти савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи Азимжон Юлдошев. — Икки кун давом этган бизнес форумда қирғизистонлик қардошлар учун “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқариш ва экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари, “Меҳригиё” корхонаси ва “Бобошбек” савдо комплексининг фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти яратилди.

Ўз навбатида, тадбир доирасида Фарғона вилояти ва Қирғизистон корхоналарининг маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?