Уч яшар қизини айиқлар қафасига ташлаган она ҳақидаги тафсилотлар маълум бўлди

14:41 30 Январь 2022 Жамият
1899 0

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Тошкент ҳайвонот боғида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб кетган она ҳақидаги янги тафсилотларини аниқлади.

Вазирлик аёлнинг турмуш ўртоғи Россияга ишлаш учун кетгани сабабли тушкунликка тушганини аниқлади.

Маълумотларга кўра, аёл эри ва икки фарзанди билан яшаган. Маҳалла раиси ажралиш арафасида турган турмуш ўртоқларни яраштиришга бир неча бор уринган.

Илгари аёл пойтахт университетларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Шундан сўнг 2021 йилдан «Аёллар дафтари»га киритилиб, уй-жой ва ажрашиш бўйича зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Ҳомийлик ҳисобидан унинг оиласига икки марта озиқ-овқат етказиб берилган.

Айни дамда жабрланган болага барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер