Уч ҳудудда қиймати ярим млрд сўмдан ортиқ бўлган электр ўғирланди
Самарқанд ва Хоразм вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Х.Б.» фермер хўжалиги раҳбари И.Х. тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 243,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Шовот тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.О.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Б. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 205,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментининг Урганч шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Г.С.» МЧЖ раҳбари С.Х. савдо дўконида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 102 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг