Уч ҳудудда фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «И.Й.» нодавлат олий таълим муассасаси бўлим бошлиғи Б.А. 4 нафар фуқарони ушбу олийгоҳга 3-курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига ҳар бири учун 1 000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтган.
Қонунбузар жами 4 минг АҚШ долларини олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро А.И. фуқаро Н.Ш.нинг ишончига кириб, қўшни Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасасида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштириб, гўёки таълим муассасалари қабул комиссиясида ишловчи танишлари орқали Бухоро инновацион тиббиёт институтига 3-курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, департаментнинг Пискент тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Э. ва Б.А. фуқаро К.Х.нинг ишончига кириб, уни гўёки Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишловчи танишлари ёрдамида мазкур университетга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг АҚШ доллари сўраган.
Шундан сўнг, фуқаролар Ж.Э. ва Б.А. келишилган 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг