Уч ҳудудда фуқаролар томонидан 411 миллион сўмлик «свет» ва газ ўғирланди

15:52 13 Январь 2026 Жамият
337 0

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро Ғ.Д. «Хос» МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 180 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.

Унга кўра, «Ҳ.И.» оилавий корхонаси раҳбари фуқаро А.С. «Темирак« МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 129,4 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Шунингдек, департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Б. «Қўшқўтон» МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 102,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер