U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон Эронга мағлуб бўлди ва иккинчи ўрин билан чорак финалга йўл олди
Фото: ЎФА
Бугун, 19 февраль куни Хитойнинг Шинжен шаҳрида футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси эронлик футболчиларга қарши саф тортди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим тенг курашлар остида бошланган бўлсада, 51-дақиқага келиб футболчиларимизнинг хатосидан унумли фойдаланган рақиблар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. 66-дақиқага келиб дарвозамиз томон пенальти белгиланди ҳамда эронликлар ҳисобни 0:2 кўринишига келтиришди.
Шундан сўнг, захирадан майдонга туширилган Муҳаммадали Ўринбоев ўзининг дастлабки уринишидаёқ Эрон дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни қисқартирди.
Қолган вақт ҳамюртларимиз устунлигида ўтган бўлсада, футболчиларимиз рақиблар дарвозасига йўл топа олишмади. Ўйин 1:2 ҳисобида Эрон терма жамоаси ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, Эрон терма жамоаси 9 очко билан «C» гуруҳининг биринчи поғонасини эгаллаган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси 6 очко билан иккинчи ўринда чорак финалига йўл оладиган бўлди.
Энди вакилларимиз «D» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган жамоа билан чорак финалда тўқнаш келишади. Бу катта эҳтимол билан Япония ёки Жанубий Корея терма жамоаси бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг