“Тутқунлик” фильми халқаро кинофестиваль дастуридан ўрин олди

11:29 18 Ноябрь 2021 Маданият
815 0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Рашид Маликов режиссёрлигида суратга олинган “Тутқунлик” бадиий фильми Россияда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Волоколамский рубеж” ҳарбий-ватанпарварлик кинофестивали дастуридан ўрин олди.

Мазкур кинокартина яқинда Туркиянинг “Коркут Ата” халқаро кинофестивалида иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъатининг махсус совринига сазовор бўлган эди.

“Волоколамский рубеж” ҳарбий-ватанпарварлик кинофестивали жорий йилнинг 16 — 20 ноябрь кунлари Москва вилоятининг қадимги Волоколамск шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2018 йилда режиссёр Рашид Маликовнинг “Сабот” бадиий фильми мазкур кинофестивалнинг “Гран-при” совринига эга бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер