Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди
«Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами: 3699, 11.11.2025 й.) Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Билдирилишича, ушбу низом «Янги Ўзбекистон манзаралари», «Буюк алломалар» ва «Замон қаҳрамонлари» каби туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартибини белгилайди.
Мазкур низомга кўра, туркум ижодий асарларнинг мавзу ва йўналишлари тўғрисида ҳар йили январь ойининг 10-санасигача ОАВларда эълон берилади.
Эълон қилинган мавзу ва йўналишлар бўйича ижодкорларнинг лойиҳа таклифлари ҳар йили февраль ойининг 5-санасигача қабул қилинади.
Давлат буюртмаси этиб тасдиқланган ижодий лойиҳаларнинг муаллифлари билан ижодий асарни яратиш бўйича шартнома тузилади.
Шунингдек, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академиясининг веб-сайтида ижодкорлар тақдим этган барча лойиҳа таклифлари, ушбу лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш ҳолати ҳамда улар юзасидан қабул қилинган қарорлар очиқ эълон қилиб борилади.
Бундан ташқари, яратилган ижодий асарлар Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондига тақдим қилинади ҳамда ижодкорларга маблағлар (муаллифлик ҳақи) тўлаб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг