Туркманистондан 72 минг, Тожикистондан 31 минг, Афғонистондан атиги 2 мингдан зиёд фуқаролар нима мақсадда Ўзбекистонга келди?

11:33 06 Ноябрь 2024 Иқтисодиёт
2457 0

Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролар сони маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилган.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 112,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 69,7 минг нафарга ёки 2,6 баробарга ошганини кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича кетма-кетликда тақсимланган:

1. Туркманистон — 72 354 нафар

2. Тожикистон — 31 554 нафар

3. Афғонистон — 2 372 нафар

4. Туркия — 1 030 нафар

5. Хитой — 982 нафар

6. Ҳиндистон — 810 нафар

7. Қирғиз Республикаси — 651 нафар

8. Жанубий Корея — 557 нафар

9. АҚШ — 344 нафар

10. Россия — 334 нафар

Аввалроқ, ҳоким ўринбосари порага 1 миллион АҚШ доллари олган вақтида ушланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?