Ҳоким ўринбосари порага 1 миллион АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бизга нималар маълум?
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 миллион АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуоти хабар берди.
Маълум бўлишича, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда ноқонуний ҳолатга қўл урмоқчи бўлди.
Қайд этилишича, ҳоким ўринбосари кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб беришга ваъда берган.

Бунда қонунбузар 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 миллион АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 миллион АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланган.
«Ҳозирда хизмат мавқейидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди», дейилади хабарда.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг