Туркиядаги президентлик сайловида Эрдоған етакчилик қилмоқда

22:08 14 Май 2023 Дунё
999 0

Фото: Reuters

Туркиянинг амалдаги президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатдаги президентлик сайловларида 58,34 фоиз овоз тўплаб етакчилик қилмоқда.

Бу ҳақда “A Haber“ агентлиги Олий сайлов комиссиясига таяниб хабар тарқатди. Унга кўра, бюллетенларнинг 10,86 фоизи ҳисоблаб чиқилганида ана шундай натижа маълум бўлган.

Эрдоғаннинг асосий рақиби, мухолифат номзоди Кемал Қиличдароғлу 35,84 фоиз овоз тўплаган.

Аввалроқ Олий сайлов кенгаши раиси Аҳмет Энер Туркияда сайловларда овоз бериш якунлангани, ҳеч қандай муаммо аниқланмаганини айтган эди.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Истанбулдан Анқарага қайтиб келган. У сайловлар ва овозларни санаб чиқиш жараёнини кузатишда давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер