Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

10:11 25 Август 2024 Жамият
359 0

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу давлатда бўлиб турган фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали Истанбулда айрим хорижий давлатлар номи остидаги ўзбек болаларига мўлжалланган мактаблар рекламаси тарқалмоқда. Бу мактабларда хорижий тиллар, робототехника, диний билимлар, информатика ва жисмоний тарбия машғулотлари ўргатилиши эълон қилинган.

“Ушбу ўқув юртларидаги диний дарслар Аҳли сунна ақидаси асосида экани таъкидланишига қарамай, айрим ўқитувчилардаги мўтадил исломга зид эътиқодий қарашларнинг таълим олувчиларга сингдирилиши келгусида жамиятимизда ақидавий зиддиятларни юзага келтириши мумкин”, дейилади Бош консулхона хабарида.

Шундан келиб чиққан ҳолда ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишлари сўралди.

  • Бундан аввал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга кетаётган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиққанди.
  • Унда Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани муносабати билан ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган фуқаролардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?