Туркияда ёнғин оқибатида 19 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Жорий йилнинг 21 апрель куни Истанбул шаҳри Кадикой туманининг Фикиртепа мавзесида содир бўлган ёнғин оқибатида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Маҳаллий манбаларга кўра, ёнғин уч нафар чет эллик фуқаро яшаган уйнинг бирида, тунги соат 02:30 лар атрофида юз берган.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар беришича, 24 апрель куни мазкур ёнғин оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаросининг жасадини Ватанга қайтарилган. Жараён Бош консулхона ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилган.
Қайд этилишича, марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ барча харажатлар Миграция агентлиги томонидан тўлиқ қоплаб берилган.
Бош консулхона, шунингдек, ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан марҳумни Ўзбекистонга юбориш учун ёрдам пули йиғилаётгани ҳақида ёлғон ва асоссиз маълумотлар тарқатилаётганини айтиб, фуқароларни огоҳликка чақирган.
«Консулхона фуқароларимизни бу каби нотўғри хабарларга ишонмасликка ва расмий манбаларга таянишга чақиради», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 апрель куни Россия Федерациясининг Астрахан вилоятида икки енгил автомобиль тўқнашуви оқибатида бир отланинг икки аъзоси (ота-она) ҳалок бўлгани, уларнинг 12 ёшли ўғли ҳодиса оқибатида жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Болалар омбудсманига кўра, ҳозирда бола Ўзбекистонга олиб келиниб, қариндошлари (онасининг синглиси) қарамоғига топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг