Россиядаги аянчли ЙТҲда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Фото: КП.ru
Жорий йилнинг 14 апрель куни Россия Федерациясининг Астрахан вилоятида икки енгил автомобиль тўқнашуви оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Билдирилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган ўзбекистонлик (эр-хотин)нинг 2013 йилда туғилган фарзанди (ўғил бола) Б.Р. ҳам енгил тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли соғлиғи тиклангандан сўнг, уни Ўзбекистонга қайтариш ва яқин қариндошлари қарамоғига топшириш масаласи ўрганилган. Хусусан, боланинг яқин қариндошлари фожиадан хабар топгач, етиб келиб вақтинча васийликни расмийлаштириш жараёнини бошлаган. Бироқ Б.Р.ни Россия Федерациясидан олиб чиқиш учун ҳужжатлар етарли эмас эди.
Мазкур масала юзасидан Россия Федерацияси Болалар омбудсмани Мария Львова-Белова Ўзбекистон Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмоновага мурожаат йўллаган.
Ўзбекистон Болалар омбудсмани ва Ички ишлар вазирлигининг тезкор ҳамкорлик чоралари натижасида Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Астрахан вилояти Ижтимоий ривожланиш ва меҳнат вазирлиги томонидан зарурий амалий ёрдам кўрсатилиб, болага ва унинг қариндошига қисқа фурсатда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва унинг Ватанга қайтиши таъминланган.
«Ҳозирда бола Ўзбекистонга олиб келиниб, қариндошлари (онасининг синглиси) қарамоғига топширилди», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болага расман васийлик ва унга зарур бўлган ижтимоий-психологик чоралари кўрилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг