Туркияда гиёҳвандлик воситаларини сақлашда гумонланиб, 2024 йилдан буён ҳибсда бўлган Ўзбекистон фуқароси озод қилинди
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси дипломатлари Туркия Республикаси Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасига ташриф буюрди. Бу ҳақида консулхонанинг расмий Telegram-каналида хабар берилди.
Унда айтилишича, ташриф давомида ҳибсда сақланаётган бир қатор Ўзбекистон фуқаролари билан консуллик учрашувлари ўтказилиб, уларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда кейинчалик суд жараёнларида уларни ҳимоя қилаётган адвокатлар билан ҳам алоҳида ҳуқуқий маслаҳатлашувлар амалга оширилган.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлашда гумонланиб, 2024 йилдан буён Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланиб келган Ўзбекистон фуқароси Ф.А., жорий йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлиси қарорига асосан суд залидан озодликка чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ноқонуний наркотик моддаларни олиб киришда айбланиб, Туркия жазони ижро этиш муассасасида сақланиб келган Ўзбекистон фуқароси ҳам озод қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг