Туркия терма жамоаси футболчиси ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмди
Фото: Global Look Press
Туркиянинг «Коняспор» ва миллий терма жамоаси ҳимоячиси Аҳмет Чалиқ йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
27 ёшли футболчи 11 январь куни Туркия вақти билан эрталаб соат 9 ларда бахтсиз ҳодисага учради. Чалиқ бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган. Спортчи олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган вақтда футболчи машинада ёлғиз бўлган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов бошлаган.
Чалиқ 2020 йилнинг кузида «Галатасарой»дан «Коняспор»га ўтганди. У Туркия терма жамоаси либосида саккизта ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига битта гол урган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг