Туркия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Туркиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Уфук Улуташ Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири маълум қилди.
«Туркиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Уфук Улуташ жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик. Жаноб Элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаймиз», — дейди Ўзбекистон ТИВ вазири.
Бахтиёр Саидовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон ва Туркия нафақат икки томонлама шерикчилик даражасида, балки минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришда ҳам фаол ҳаракатлар қилмоқда. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ҳар икки мамлакат равнақи ва тараққиётига хизмат қилади.
Маълумот учун, 2021 йил 5 мартдан буён Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Олган Бекар фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг