«Туркистон — Юнусобод — Шаҳристон» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади

17:42 25 Август 2023 Жамият
715 0

Жорий йилнинг 26 август санасидан бошлаб Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари ёпилиши муносабати билан «Туркистон — Юнусобод — Шаҳристон» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи 18 метрли 10 дона автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, ушбу автобуслар белгиланган йўналишда қуйидаги 3 та бекатларда тўхтаб ҳаракатланади:

1. Туркистон метро бекати;

2. Юнусобод метро бекати ("Мега Планет" савдо маркази қаршисида);

3. Шахристон метро бекатига тушиш қисмларида.

Бу автобусларнинг кунлик иш фаолияти 5 дақиқалик интервалда тонги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар бепул амалга оширилади.

Автобусларнинг олди ва ён қисмларида метро белгиси (метробус) ўрнатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер